Вьетнам янада хавфли ва тажовузкор коронавируснинг янги манбаи бўлиши мумкинми?
Вьетнамнинг Дананг шаҳри ва унинг атрофидаги провинцияларда янги типдаги коронавирус чақирган инфекция тарқалиши қайд этилгани ва у олдингиларига қараганда тажовузкорроқ ҳамда хавфлироқ экани хабар қилинганди.
Тиббиёт фанлари доктори, шифокор-иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов шу масалада ўз фикрини билдирди.
«Ушбу янгиланган коронавируснинг ген кетма-кетлиги нашр этилмагунча, бирон бир нарса ҳақида гапириш қийин. Генетика мутахассислари улар қанчалик фарқ қилишини айтиб беришади», — дейди у.
Аммо мутахассис бу вируснинг янада тажовузкор дейилишига асос бор деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, бу ҳудадда янада тажовузкор вирус пайдо бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.
«Жануби-Шарқий Осиёдаги жуда катта миқдордаги биомасса, бу ердаги мавжуд мутаген факторлар, мутацияларнинг юқори тезлиги — вируснинг мутацияга учраб, унга катта салоҳият берган бўлиши мумкин», деди Жемчугов.
Ветнам ҳукумати COVID-19га қараганда янги, янада тажовузкор коронавирус тури тарқалганини расман эълон қилди. Соҳил бўйидаги Дананг шаҳри ва унинг атрофидаги провинцияларда 400 нафардан ортиқ одам бу инфекцияга йўлиққан, шу билан бирга, касаллик жуда қисқа муддатда оғир босқичга ўтаётгани қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter