Венесуэланинг Ироқдаги элчиси Гуайдони президент сифатида тан олди
Венесуланинг Ироқдаги элчиси Жонатан Веласко Рамирес муҳолифат етакчиси Хуан Гуайдони мамлакат президенти сифатида тан олди.
Рамиреснинг сўзларига кўра, Гуайдо «республика президенти вазифаларига киришиш конституцион ҳуқуқи ва мажбуриятига эга». Унинг таъкидлашича, Венесуэла президенти Николас Мадуро «чегарадан ошиб кетган».
«Бизнинг ягона ўрнимиз – халқ, конституция ва Миллий ассамблея томонда. Жаноб Гуайдо, сиз тарих, халқ ва конституциянинг ҳақ томонидасиз», – деган Рамирес.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter