Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазни 22 кг бўлган 85 ёшли момо коронавирусдан тузалди

Вазни 22 кг бўлган 85 ёшли момо коронавирусдан тузалди

Фото: «Life.ru»

Ҳиндистонда оғирлиги 20 килограммдан сал ошадиган 85 ёшли бемор коронавирусдан соғайиб, шифохонадан чиқди, деб ёзади «The Hindu».

Апрелнинг охирларида кекса аёлга COVID-19 ташхиси қўйилган. Хасталик енгил кўринишда ўтган. Негаки, шифокорларнинг айтишича, момонинг сурункали касаллиги бўлмаган.

12 кун давомида беморни кузатган мутахассислар тузалган аёлнинг уйига кетишига рухсат беришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг