Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик ва «Ўзбекнефтегаз» тежамкорлик ҳақида мультфильм ишлади (видео)

Вазирлик ва «Ўзбекнефтегаз» тежамкорлик ҳақида мультфильм ишлади (видео)

Кундалик турмушимизда энергия тежамкорлигини оммавийлаштириш ва болаларнинг энергия самарадорлиги ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш мақсадида «Ўзбекнефтегаз» АЖ томонидан 10 қисмли «Қувват» мультипликацион фильми устида иш олиб борилмоқда.

Айни пайтгача мультфильмнинг 8 қисми тайёрланиб, улардан 6 қисми ўзбек ва рус тилларида «Болажон», «Zo‘r TV», «Sevimli TV», «MY5» ҳамда «Milliy Tv» телеканалларида намойиш этиляпти. Сериал одамларнинг кундалик турмушида газ, электр энергияси, иссиқлик ва сув ресурслари аямасдан сарфланаётгани ва бунга қандай чек қўйиш йўллари ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу ижтимоий лойиҳанинг бош мақсади болаларни энергия, табиат ресурсларига ҳамда энергия тежовчи технологияларга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргатишдир.

Эслатиб ўтамиз, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан истеъмолчиларда энергия тежаш маданияти шаклланмаганини айтилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг