Вазир Тошкент ҳавоси бўйича ахборот беради
Вазир Азиз Абдуҳакимов Тошкент ҳавоси ифлосланиши бўйича ахборот беради.
Бугун Қонунчилик палатасидаги фракциялар йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда қатор масалалар кўриб чиқилган.
Экопартия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаеванинг маълум қилишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг «Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида»ги ахбороти Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида эшитилиш учун фракциялар кун тартибига киритилган.
Депутатлар кейинги вақтларда Тошкент ҳавоси ифлосланиши аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани, ушбу ҳолатни олдини олишда қандай ишлар амалга оширилаётганини билиш зарурлигини таъкидлаб ўтишди.
Қонунчилик палатасининг бугун куннинг иккинчи қисмида ўтказилган Кенгаш йиғилишида ушбу масалани атрофлича ўрганиш бўйича қўмитага топшириқ берилди.
Аввалроқ Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қандай омиллар таъсир этаётганини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter