Васил Худак: Европа инвестиция банки Ўзбекистонга 500 миллион евро ажратади
Европа инвестиция банки(ЕИБ) Ўзбекистонда энергия ва сув тежамкорлиги соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 миллион евро ажратади.
Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” ва «Peugeot Citroёn» компаниялари қўшма корхонасига 60 миллион евро сармоя киритади. Кеча ўтказилган брифингда бу ҳақда мазкур молия муассасаси вице-президенти Васил Худак айтиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
У молиялаштиришнинг барча манбалари 500 миллион евро эканлигини таъкидлаган. Мазкур маблағлар ҳадли кредитлар доирасида йўналтирилади.
«Ўзбекистон ҳукумати билан биз маблағ ажратишимиз мумкин бўлган аниқ лойиҳаларни муҳокама қилаяпмиз. Энергия тежамкорлиги соҳасида қайта тикланувчи энергия манбалари жабҳасида фаолият юритаётган кичик ва ўрта корхоналарни, қолаверса, энергиядан янада самарали фойдаланиш имконини яратувчи лойиҳаларни молиялаштиришни режалаштирмоқдамиз. Ҳукумат билан сув хўжалигини бошқариш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Чекка ҳудудлар аҳолисини сув билан таъминлаш, ичимлик суви сифатини яхшилашни истаймиз», — дейди у.
Муҳокамалар чоғида ЕИБ қатор ҳудудлар, хусусан, Андижон шаҳри инфратузилмаларини ривожлантириш, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш секторини модернизация қилиш, республика шаҳарларини иситиш тизимини такомиллаштириш ишларида иштирок этиш имкониятларини ҳам кўриб чиқаяпти.
Васил Худак икки томонлама шартномалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил октябрь ойида Европа Иттифоқининг Брюсселдаги қароргоҳига ташрифи доирасида имзоланиши кутилаётганини эътироф этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter