Жан-Клод Ван Дамм элчи бўлди
Асли белгиялик бўлган америкалик актёр Жан-Клод Ван Дамм Конго Демократик Республикаси дипломатик паспортини олди.
Эндиликда актёр республиканинг маданият ва экология элчисига айланди, деб хабар беради Eclo нашри.
Ван Дамм ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, спорт ва маданий ҳаётни ривожлантириш, Конгода қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ёрдам беришини маълум қилди. Ван Дамм бу ишга ўзининг юлдуз ҳамкасбларини жалб этишга ваъда берди: «Мен Сталлоне, Шварценеггер, Жеки Чан, футболчилар Месси ва Роналдуни бу мамлакатга келишга кўндиришга ҳаракат қиламан».
Ван Даммнинг фикрича, Конго ўзига хос стереотипларга эга давлат, айрим саёҳатчилар бу мамлакатга боришдан қочишади. 61 ёшли янги элчининг қайд этишича, Конго Ғарбий Европанинг катталигича ҳудудни эгаллайди. Ван Дамм мамлакат экологиясига ҳам ёрдам бермоқчи: «Конго сайёрамизнинг ўпкаларидан бири»,—дейди актёр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter