Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вакцина сертификатларини сотган фармацевт ҳибсга олинди: у 120 йилга қамалиши мумкин

Вакцина сертификатларини сотган фармацевт ҳибсга олинди: у 120 йилга қамалиши мумкин

Фото: «AP Photo / Matt Rourke, File»

Америка ҳуқуқ-тартибот идоралари Интернет орқали юздан ортиқ COVID-19га қарши эмланганлигини тасдиқловчи гувоҳномани сотган фармацевтни ҳибсга олди. Энди у 120 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда сешанба куни AҚШ Aдлия вазирлиги хабар берди.

Ҳукумат Чикаго штатининг 34 ёшли фуқароси Тангтан Чжаони давлат мулкини ўзлаштиришда 12 та пункт бўйича айбламоқда.

«Aгар у айбдор деб топилса, ҳар бир пункт учун 10 йилдан қамоқ жазоси тайинланиши мумкин», — дейилади пресс-релизда.

Фармацевт 2021 йил март-апрель ойларида 11 харидорга COVID-19 га қарши эмланганини тасдиқловчи CDC тиббий регулятори томонидан чиқарилган 125 та сохта бланкани сотишда гумон қилинмоқда. Қўл билан тўлдирилган ҳар бир бланка учун у 10 доллардан олган, дейилади релизда.

«Вакцина карталарини эмланмаган одамларга атайлаб сотиш миллионлаб америкаликларнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўяди. Миллатимиз хавфсизлиги учун арзон нархларда савдо қилиш нафақат пандемияга қарши курашаётганларни ҳақорат қилади, балки оғир оқибатларга олиб келадиган федерал жиноят ҳисобланади», — деди ФРБнинг Чикаго офиси бошлиғи кичик Эммерсон Бью.

АҚШда касалликнинг янгидан авж олиши фонида кўплаб давлат идоралари ва хусусий компаниялар ўз ходимларини коронавирусга қарши эмлашни ва мижозлардан эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг