«Вагнер» уриб туширилган самолётлар ва ҳалок бўлганлар учун жавоб беради – Дума аъзоси
Россия давлат Думаси Мудофаа қўмитаси аъзоси Андрей Гурулев «қаерга қочиб кетишмасин», россиялик ҳарбийларнинг ўлимида айбдорлар жазоланиши кераклигини айтмоқда.
«Масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олади. Бу борада қонунчилик нормалари мавжуд. Бизнинг ҳарбийларимиз ҳалок бўлди, улар аниқ шахсларнинг зарбаларидан ҳалок бўлди («Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати жангчиларини назарда тутмоқда, -таҳр.). Ким буйруқ берган ва ракетани ким учирган?..
Шундай экан, ким қаерга қочиб кетмасин, бундан қатъи назар, Тергов қўмитаси бу масала билан ҳар томонлама шуғулланади ва тегишли қарорни қабул қилади, деб ишонаман», – дейди у.
Андрей Гурулевдан агар Тергов қўмитаси ва Бош прокуратура бу борада ҳаракат қилмаса, Давлат Думаси бирор чора кўрадими, деган саволга у, аввал натижаларни кутишини, сўнг шунга қараб «ўйлаб кўришини» айтган.
Аввалроқ Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов «вагнерчи»ларга нисбатан ҳеч қандай шикоятлар йўқлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Евгений Пригожин «Вагнер»нинг рус самолётларини уриб туширилгани ҳақида маълум қилган эди. Айрим манбалар уриб туширилган ҳарбий техникалар олтита вертолёт ва битта самолёт эканини, айримлари эса иккита вертолёт (улардан бирининг экипажи тўлиқ ҳалок бўлган) ва битта самолёт бўлгани ҳақида ёзмоқда.
«Вагнер» ҳаракатлари қурбонларининг умумий сони ҳам 20 нафарга яқинлиги айтиляпти.
Ҳозирча Пригожин жамоатчиликка кўриниш берганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter