Вадим Абрамов: «Терма жамоани бошқарганимга 7 йил бўлди. Бу вақт ичида ўзгардим»
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 октябрь санасидан бошлаб Тошкентда йиғин ўтказмоқда.
Ушбу йиғин доирасида миллий жамоамиз Жаҳон чемпионати-2022 саралаши 2-босқичидан ўрин олган Яман ҳамда Сингапур термаларига қарши учрашувларга ҳозирлик олиб бормоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоасини эндиликда тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бошқармоқда. Миллий жамоамиз бошқарувига иккинчи марта келган мутахассис ўтказилаётган ушбу йиғин, олдиндаги ўйинлар ҳақида ЎФА расмий сайтига гапириб берди:
— Миллий терма жамоани бошқариш, унга устозлик қилиш жуда масъулиятли вазифа. Шу боисдан илк кунданоқ жиддий иш жараёнини бошлаб юборганмиз. Мен 7 йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлган эдим. Ўшандан буён орадан анча вақт ўтди. Бу орада футбол ҳам, терма жамоага аъзо ўйинчилар ҳам, хатто мен ҳам ўзгардим.
Саралаш босқичини афсуски, терма жамоамиз муваффақиятли бошлай олмади. Йигитлар айни дамда юзага келган вазиятни жуда яхши тушуниб туришибди. Барча масъулиятни тўла ҳис этмоқда. Шу сабабдан мана олдимизда турган яқин 2 та ўйинда вазиятни яхши томонга ўзгартириб, муҳим ғалабаларни қўлга киритишга уринамиз. Зеро мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш ҳамда Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги босқичига йўл олиш имкониятини сақлаб қолиш учун олдиндаги учрашувларда ғалаба қозонмасак бўлмайди, — деди мутахассис.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter