Абрамов мағлубиятга изоҳ берди
Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашувидан сўнг терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ўйинга изоҳ берди.
– Саудия Арабистонини табриклайман. Жаҳон чемпионатига йўлланма олишини тилайман. Бизнинг жамоани кўпчилик мухлисларимиз қўллаб-қувватлашди. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман.
Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатоим. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин.
Биз Саудиянинг қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишини билардик. Шунга қараб қанотларни кучайтирдик. Лекин олдинга ўтиб кетиб биринчи ва иккинчи голларни қабул қилиб олдик. Рақибларимиз жуда осонлик билан дарвозамизга йўл топа олди, деди Абрамов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашини шармандаларча тарк этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter