Мьянмада кўчки оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
Синьхуа агентлиги маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, Мьянмадаги нефрит кони ҳудудида кўчки натижасида камида 50 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар бедарак кетган.
Маҳаллий ўт ўчириш хизматининг маълум қилишича, кўчки пайшанба куни эрталаб мамлакат шимолидаги Качин штати Хпакан аҳоли яшайдиган ҳудудда юз берган. Фалокатга кучли ёмғир сабаб бўлгани айтилмоқда.
Маҳаллий маъмурият вакилларининг сўзларига кўра, ҳозирга қадар воқеа содир бўлган жойда 50 кишининг жасади топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter