Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Винисиус «Реал»ни тарк этадими?

Винисиус «Реал»ни тарк этадими?

Фото: «trend.az»

Испанияда «Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиусга нисбатан ирқчиликка асосланган ҳақоратлар юзасидан тергов бошлади.

Ла Лиганинг 35-тур доирасида «Валенсия» билан кечган учрашувда «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор ирқчиликка асосланган ҳақоратларга учрагани юзасидан текширув бошлади, дея хабар бермоқда турнир расмий сайти.

Иккинчи бўлим ўрталарида бразилиялик ҳужумчига нисбатан ҳақоратлар туфайли ўйинда тўхтатилиш юз берди. «Валенсия» мухлислари «Реал» футболчисини маймун деб аташди. Ушрашув охирларида эса Винисиус рақиб футболчисини уриб юборгани учун майдондан четлатилди.

«Ла Лига нима бўлганини текшириш учун барча мавжуд материалларни сўради. Агар ирқчиликка оид қоидабузарлик аниқланса, лига тегишли чораларни кўради», дейилади баёнотида.

Бразилиянинг ESPN порталининг хабар беришича, Винисиус Жуниорнинг яқинлари ирқчиликнинг ҳаддан ташқари кўплиги туфайли ҳужумчидан Испанияни тарк этишни талаб қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг