Ироқда президентлик бошқарувига ўтиш учун оммавий намойишлар бошланди
Ироқда оммавий намойишлар яна авж олди. Минглаб одамлар иштирокидаги қаршилик намойишлари Боғдод, Басра, Кербела, Зикар, Девоний, Мусанна ва Нажаф шаҳарларида ўтказилди.
Намойиш қатнашчилари президентлик бошқарувига ўтишни, ижтимоий хизматларнинг яхшиланиши, янги иш ўринлари яратиш ва коррупцияга қарши курашишни талаб қилмоқда. Боғдоддаги Таҳрир майдонида ўтказилган намойишда мамлакат конституциясига президентлик бошқарувига ўтишни таъминловчи ўзгартиришлар киритиш талаб қилинган.
Полиция туманнинг акция ўтказилаётган марказий кўчасини ёпиб қўйиб, Боғдоднинг ҳукумат объектлари ва дипломатик миссиялари жойлашган «Яшил ҳудуд»га ўтиш йўлларида хавфсизлик чораларини кўрган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter