Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрда бир болани қутқараман деб 10 киши ҳалок бўлди

Мисрда бир болани қутқараман деб 10 киши ҳалок бўлди

Фото: «Golos.io»

Александрия (Миср) яқинидаги денгизда бир болани қутқаришга уринган 10 та одам чўкиб кетди, дея хабар берди «Al Balad» портали.

Ҳодиса пляжлардан бирида содир бўлган. У ерда кўп одам тўпланганди. Бир пайт денгизда сузаётган бола чўка бошлаган. Унинг ортидан бир-кетин катталар ўзини сувга отишган. Оқибатда бола билан қўшиб ҳисоблаганда 11 киши сувга ғарқ бўлган.

Туризм маъмуриятининг таъкидлашича, пляж коронавирус туфайли ёпилган. Шу боис у ерда қутқарувчилар бўлмаган.

Шу пайтгача фақат етти кишининг мурдаси топилгани айтилмоқда.

ОАВнинг ёзишича, фожиа содир бўлган қирғоқ қисми ўзидан ёмон ном қолдирган. Баъзилар уни «ажал қирғоғи» деб ҳам аташади. Сув ости оқими туфайли у ерда бахтсиз ҳодисалар тез-тез юз бериб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг