Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Узумнинг яширин фойдаси аниқланди

Узумнинг яширин фойдаси аниқланди

Фото: superdom.ua

Женева университети олимлари узум таркибидаги табиий компонент — ресвератрол ўпка саратони хасталигига қарши курашиш хусусиятига эга эканини аниқлашди.

«Science Daily» хабар беришича, олимлар буни сичқонлар устида синов ўтказиб билишди. Кемирувчилар аввалига тамаки тутуни таркибида бўладиган канцероген билан касаллантирилди, кейин эса ресвератрол ёрдамида даволанди.

Сичқонлар тўрт гуруҳга ажратилди: биринчи — назорат гуруҳига канцероген ҳам, ресвератрол ҳам берилмади, иккинчисига — ҳар икки модда берилди, учинчи ва тўртинчи гуруҳлар биттадан модда олди.

Аниқланишича, «даволаниш олган» эксперимент иштирокчиларида хавфли ўсма ҳажми бошқа гуруҳдагиларникига нисбатан 45 фоизга кичрайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг