Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UzTest: Пискент лабораториясига навбат олиш тизимида сунъий равишда юклама ошириляпти

UzTest: Пискент лабораториясига навбат олиш тизимида сунъий равишда юклама ошириляпти

Ижтимоий тармоқларда Пискент туманида жойлашган лабораторияга навбат олиш жараёнларида муаммолар кузатилаётгани ҳамда автомашина эгаларининг 10 миллион сўмгача харажат қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жумладан, шундай хабарларнинг бирида 27 март куни ҳолатига 12 апрелгача бўлган навбатлар тўлиб бўлгани, кечки 12:00 да очилган электрон навбатлар 20 сониядаёқ тугаб бўлгани айтилади.

«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» ДМ ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган электромагнит мослашувчанлик лабораторияси бугунги кунда 100-120 та автомобиль синовларини ўтказиш имкониятига эга. Лаборатория 24/7 шаклда фаолият олиб бормоқда, шу жумладан, байрам кунларида ҳам ишлашда давом этади.

Ҳозирги вақтда коррупциявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида М1 тоифадаги транспорт воситаларининг мувофиқлигини баҳолашга навбат олиш «my.gov» портали орқали амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 20-25 март кунлари электрон навбат олиш тизимига айрим IP манзиллардан тўхтовсиз жуда кўп сўровлар жўнатиш, сунъий равишда тизимда юкламани ошириш ва электрон навбатларни эгаллаш ҳаракатлари кузатилган.

«Ҳозирда мутахассислари билан биргаликда навбатга олиш электрон тизими янада такомиллаштирилмоқда, ҳимоя воситаларини жорий қилиш ишлари олиб бориляпти», – дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг