Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хусусийлаштириш: Uzcard’даги давлат улуши қолганлар ўртасида тақсимлаб олинди

Хусусийлаштириш: Uzcard’даги давлат улуши қолганлар ўртасида тақсимлаб олинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ (Uzcard)даги давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисида қўшимча ахборот берди. 

Унга кўра, жорий йил 20 август куни мазкур Жамиятнинг давлатга қарашли улушларни хусусийлаштириш тўғрисидаги ахборотдан сўнг Жамиятнинг қолган 4 нафар иштирокчилари (К.Акбаров, Т.Азадов, О.Агзамхўжаев ҳамда М.Усмоновлар) давлат улушларини сотиб олиш истагини билдирган.

Натижада, бунга қадар 5 та банк (Ўзмиллийбанк – 51 фоиз, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака банк», «Ипотека-банк» ва «Алоқабанк»га мос равишда – 6 фоиздан)га тегишли бўлган Жамиятнинг устав фондидаги 75 фоиз давлат улуши Жамиятнинг қолган 4 нафар иштирокчиларига, имтиёзли ҳуқуқ («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасига кўра)дан фойдаланган ҳолда, ўз улушларининг миқдорига мутаносиб равишда ҳар бирига 18,75 фоиздан (жами 210,1 млрд. сўмга, -таҳр.) сотиш юзасидан олди-сотди шартномалари имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг май ойида Жамият устав капиталидаги 75 фоиз улуш Ойбек Турсуновга тегишли экани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган, бироқ ўша йилнинг августига келиб, у Uzcard таъсисчилари рўйхатидан чиққан ва мазкур 75 фоиз улуш юқоридаги бешта давлат банкига ўтказилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг