«Uzcard» терминаллари ишламай қолди
Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистон миллий тўлов тизими «Uzcard» фаолиятида узилишлар пайдо бўлди. Бу ҳақда «Uzcard» хабар берди.
Қайд этилишича, 15 сентябрь куни соат 18:52 дан бошлаб процессинг марказидаги POS, E-POS терминаллари ва АТМ қурилмаларида техник носозликлар кузатилмоқда.
«Uzcard» бунинг учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter