Uzbekistan Airways қайта тикланган авиақатновлар вақтини эълон қилди
![Uzbekistan Airways қайта тикланган авиақатновлар вақтини эълон қилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/4/720_460_95_2463876117.jpg)
Uzbekistan Airways 18 майдан бошлаб Тошкентдан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига амалга оширилувчи авиақатновлар (бориш ва қайтиш) вақтларини эълон қилди.
Тошкент—Урганч—Тошкент (душанба, пайшанба)
- Тошкентдан учиш 09:00 — Урганчга қўниш 10:30;
- Урганчдан учиш 13:30 — Тошкентга қўниш 14:50.
Тошкент—Нукус—Тошкент (сешанба, жума)
- Тошкентдан учиш 09:00 — Урганчга қўниш 10:40;
- Нукусдан учиш 13:20 — Тошкентга қўниш 14:30.
Тошкент—Термиз—Тошкент (чоршанба, шанба)
- Тошкентдан учиш 09:00 — Термизга қўниш 10:20;
- Термиздан учиш 13:20 — Тошкентга қўниш 14:30.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2020 йилнинг 18 майидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар қайта тикланиши хабар қилинган эди.
Шунингдек, авиақатновларда йўловчиларга қўйиладиган талаблар ҳам маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter