Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан АҚШга учаётган самолётда чақалоқ туғилди

Ўзбекистондан АҚШга учаётган самолётда чақалоқ туғилди

Фото: Xabar.uz

Бугун, 28 январ Uzbekistan airways компаниянинг 33 йиллик юбилейи куни HY101 рейси (Тошкент – Ню-Йорк) бортида ўғил фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди. 

Таъкидланишича, парвоз давомида йўловчилардан бирида туғруқ бошланган. Вазиятни баҳолаб, экипаж бригадаси бошқарувчиси овозли эълон орқали самолётдаги шифокорларни ёрдамга чақирган.

Чақириққа йўловчилар орасидаги шифокор-акушер ва жарроҳ жавоб беришган. Бир оз вақт ўтиб, йўловчи ўғил фарзандини дунёга келтирган. Шу муносабат билан экипаж Исландиянинг Кефлавик шаҳридаги захира аэродромига мажбурий қўниш қарорини қабул қилган

«Самолёт муваффақиятли қўнганидан сўнг, тиббиёт ходимлари бортга кўтарилиб, зарур ёрдам кўрсатишди. Она ва чақалоқ маҳаллий клиникага етказилди. Uzbekistanairways ушбу ажойиб воқеа билан бахтиёр оилани табриклайди. Шунингдек, экипаж ва тиббий ходимларга ўзларининг профессионаллиги ва ҳамжиҳатликда кўрсатган ёрдамлари учун чуқур миннатдорлик билдиради», - дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг