Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Отатурк» аэропортига амалга ошириладиган барча рейсларни бекор қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Отатурк» аэропортига амалга ошириладиган барча рейсларни бекор қилди

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

Жорий йилнинг 7 апрелидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Ўзбекистондан Истанбулга амалга ошириладиган рейсларни «Отатурк» номидаги халқаро аэропортидан Истанбулнинг янги халқаро аэропортига (Istanbul New Airport) ўтказади. 7 апрелдан бошлаб «Отатурк» йўловчи рейслари учун ёпилади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Туркия Авиацион ҳукумати қарори билан «Отатурк» номидаги аэропортга 5-6 апрель санасида амалга оширилувчи барча рейслар бекор қилинади.

Бекор қилинган рейслар:

  • 2019 йил 5 апрель HY271/272, HY273/274, HY275/276
  • 2019 йил 6 апрель HY271/272, HY273/274

Компания хабарига кўра, ушбу рейсларга чипталари бўлган йўловчилар уларни сотиб олган жойларига чиптанинг амал қилиш вақти доирасида ҳеч қандай жарималарсиз қайтаришлари ёки учиш кунини ўзгартиришлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг