Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UzAuto motors» ва бир қатор корхоналарда монополияга қарши комплаенс тизими жорий қилинади

«UzAuto motors» ва бир қатор корхоналарда монополияга қарши комплаенс тизими жорий қилинади

Рақобат соҳасида хавфларни бошқариш ва қонунчилик талаблари бузулишининг олдини олиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари белгиланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳаси билан, 2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар учун мажбурий ҳисобланади.

Унга кўра, давлат иштирокидаги қуйидаги корхоналарда комплаенс тизими жорий қилиниши кўзда тутилган:

  • «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти;
  • «Кварц» акциядорлик жамияти;
  • «Асака» акциядорлик тижорат банки;
  • «UzAuto motors» акциядорлик жамияти;
  • «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти;
  • «Навоиазот» акциядорлик жамияти;
  • «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти;
  • «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акцияорлик жамияти;
  • «Қизилқумцемент» акциядорлик жамияти.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 январдан бошлаб монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш қуйидаги мезонларга жавоб берадиган барча субъектлар учун мажбурий ҳисобланади:

  • табиий монополия субъектлари;
  • товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;
  • охирги уч йилда (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган жами тушумнинг ўртача йиллик миқдори ҳажми 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачилар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг