Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уй-жой учун бериладиган субсидияга мурожаатларни кўриб чиқиш муддати қисқаради

Уй-жой учун бериладиган субсидияга мурожаатларни кўриб чиқиш муддати қисқаради

Бугунги кунга қадар бошланғич бадал учун субсидия сўраган 27,5 мингта мурожаат бўйича, фақатгина 4 мингта аризага ижобий хулоса берилган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев видеоселектор давомида маълум қилди.

«Ҳозирда 5,5 мингта ариза рад этилган, 18 мингтаси ўрганилмоқда.

Сабаби, уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлашнинг амалдаги тартиб бўйича аризани кўриб чиқишга 25 кунгача вақт кетади.

Қўчқоров, Ишметов, Давлетов икки ҳафта муддатда субсидия бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддатини 10 кундан 3 кунгача, келишиладиган ташкилотларни 9 тадан 5 тага қисқартирсин», — деди Президент.

Шунингдек, молия вазири Темур Ишметов ва Марказий банк раиси ўринбосари Аюбхон Камоловга бир ой ичида барча ҳудудларга шахсан чиқиб, аҳолига субсидия бериш тартибини тушунтириш ва бу билан боғлиқ муаммоларни жойида ҳал қилиш топшириғи берилди.

Йиғилиш давомида айтилишича,  шу вақтга қадар 73 миллиард сўм ёки 8 фоиз субсидия берилган, холос.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг