Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уй ҳайвонларида коронавирусни аниқлаш йўли топилди

Уй ҳайвонларида коронавирусни аниқлаш йўли топилди

Фото: «Newokruga.ru»

«СберЗдоровье» онлайн тиббий хизмати ветеринари уй ҳайвонларида коронавирус борлигини қандай аниқлаш мумкинлигини айтди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, йўтал ва бурун оқиши касаллик белгилари бўлиши мумкин, деб ёзади «РИA Новости».

Экспертнинг тушунтиришича, уй ҳайвонлари камдан-кам ҳолларда коронавирус билан касалланади. Бу инфекцияланган одам билан яқин ва узоқ муддатли алоқада содир бўлади. Ветеринар мушук ёки итда инфекцияни аниқлаш йўлини айтди. Aксириш, йўталиш, кўз ёшланиши ёки бурун оқиши, уйқучанлик ва оғир нафас олиш каби белгилар касалликдан далолат беради.

Инфекцияни тасдиқлаш ёки истисно қилиш учун мутахассис ветеринария клиникасига мурожаат қилишни маслаҳат берди, у ерда уй ҳайвонидан бурундан суртма олинади. Бироқ бу аломатлар бошқа респираторли инфекцияларнинг ҳам белгиларидир — масалан, микоплазмоз.

«Aгар ташхис тасдиқланса, лекин уй ҳайвони ўзини яхши ҳис қилса, уни даволашга ҳожат йўқ: фақат соғлиғини назорат қилиш керак. Aгар янги аломатлар пайдо бўлса ёки у ёмонлашса, ветеринария клиникасига мурожаат қилишга тўғри келади», — деб маслаҳат берди ветеринар.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, COVID-19 билан боғлиқ бўлмаган «мушуклар» коронавируси ҳам мавжуд. Бу деярли барча мушукларда кузатилади. У хавфли эмас, лекин баъзи ҳолларда юқумли перитонит ва энтеритнинг ривожланишига олиб келади. Вирус одамларга ва итларга зарар етказмайди, чунки у билан фақат мушуклар касалланишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг