Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ухласак — ухлайди, ўлсак — ўлади: сиёсатчи коронавирусга қарши курашишнинг энг осон усулини таклиф этди

Ухласак — ухлайди, ўлсак — ўлади: сиёсатчи коронавирусга қарши курашишнинг энг осон усулини таклиф этди

Фото: «Dhakatribune.com»

Покистоннинг «Жамаат-и-Ислами» партияси раиси Фазал-ур-Раҳмон коронавирусга қарши кўп ухлаш ёрдамида курашиш кераклигини айтди. Бу ҳақда «The Indian Express» хабар берди.

«Биз қанча кўп ухласак, вирус ҳам шунча кўп ухлайди. Бу бизни зарарланишдан асрайди. Ухлаганимизда — у ҳам ухлайди, ўлганимизда — у ҳам ўлади», — дея унинг сўзлари келтирилган нашрда. Ўта ўнгчилар вакилининг таъкидлашича, бу маълумотни унга шифокор айтган.

Раҳмоннинг сўзлари интернет фойдаланувчилари орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Баъзилар ҳазлга йўйса, баъзилар жиддий қабул қилишди. Шу тариқа, карантин ўрнига барча фуқаролар учун ухлаш тартибини жорий этиш таклиф этилди.

16 июнь ҳолатига кўра, Покистонда жами 149 минг киши коронавирусга чалинган, 2,8 минг киши COVID-19 туфайли вафот этган, 56 минг киши эса тузалган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг