Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Устахонани тунаб кетганлар ушланди

Устахонани тунаб кетганлар ушланди

Фото: «Terraoko.com»

2021 йил 19 май куни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Шу йил март ойи бошларида номаълум шахс маҳалласида жойлашган ўзига тегишли ҳунармандчилик устахонаси эшигини бузиш йўли орқали кириб, устахонасида бўлган умумий нархи 5.000.000 сўмлик фрезер дастгоҳи, болгарка, электр ранда ва электр бурғулаш мосламасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган ва 2004 йилда туғилган шахслар содир этганликлари аниқланган. Далилий ашё олинган, деб ёзади Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг