Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саноат корхоналаридаги бахтсиз ҳодисалар сабаб 5та ўлим қайд этилган

Саноат корхоналаридаги бахтсиз ҳодисалар сабаб 5та ўлим қайд этилган

Жорий йилда саноат корхона ва ташкилотларида жами 15та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Унинг 5тасида ўлим ҳолати қайд этилган. 

Бу ҳақда АОКАда Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги инспекцияси мутасаддилари анжуманида хабар берилди.

Жорий йил бошидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги инспекцияси ходимлари томонидан назорат остидаги корхона ва ташкилотларда жами 444 та давлат назорати ва 1150 та назорат-профилактика ишлари ўтказилиб, 5931 та саноат хавфсизлиги, ҳамда кончилик ишларини ва ер ости бойликларидан бехатар фойдаланиш талаблари ва қоида бузилишлари аниқланди.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида авариялар ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида 12 ҳолатда хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилди ва ишчилар бехатар жойга олиб чиқилган.

Шунга қарамасдан, Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги инспекцияси назорат остидаги корхона ва ташкилотларда жами 15 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Улардан 1 таси гуруҳий, 2 таси енгил, 7 таси оғир ва 5 таси оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалардир.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг