Уруш бошланганидан буён қанча украиналик ҳалок бўлди?
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси Украинада уруш бошланганидан буён тинч аҳоли ўртасида қунбонлар сони қанчага етганини ҳисоблади.
Янгиланган маълумотга кўра, 24 февралдан буён Украина тинч аҳолисининг 6 655 нафари ҳалок бўлган, 10 368 нафари жароҳат олган.
Фуқаролар орасида аксарият кенг радиус таъсирига эга портловчи қурол қўлланилиши қурбонига айланган, дейилади БМТ ҳисоботида.
6 655 нафар уруш қурбонининг 2 601 нафари — эркаклар, 1 783 нафари — аёллар, 209 нафари — ўғил болалар, 173 — нафари қиз болалар. Ҳалок бўлган 37 нафар бола ва 1 852 нафар катта ёшлиларнинг жинсини аниқлаш имкони бўлмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter