Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Уруш алангаси бутун минтақани қопламасдан уни тўхтатиш керак» – Тўқаев

«Уруш алангаси бутун минтақани қопламасдан уни тўхтатиш керак» – Тўқаев

Яқин Шарқдаги зиддият глобал миқёсда ахборий-мафкуравий зиддиятнинг янги тўлқинини юзага келтирди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Минск шаҳрида ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) сессиясидаги чиқишида гапирди.

«Ғазо сектори атрофидаги ҳодисалар дунё ҳамжамиятини камида икки лагерга бўлди. Уруш олови барча мамлакатлар ва қитъаларни ўз домига олмасдан уни тўхтатиш керак... Зиддият оқибатида кўп сонли бегуноҳ одамлар, жумладан, болалар азият чекмоқда. Бунга тоқат қилиб бўлмайди», – деди Қозоғистон раҳбари.

Қ.Тўқаев Ғазода кучга кираётган гуманитар танаффусни олқишлагани ҳолда ихтилофни тўла-тўкис ҳал этиш чораларини кўришга ундаган. 

«Ниҳоят, БМТ шафелигида «Икки халқ учун икки давлат» формуласи асосида фаластинликлар ҳуқуқини таъминлаш ва тўлақонли давлат ташкил этиш лозим. Ушбу мушкул вазиятда БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига сўзсиз итоат этиш ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя қилиш муҳимдир, – деган у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг