Ургутлик 86 ёшли онахон 50 миллион сўмга артезиан қудуғи қурдирди
Ижтимоий тармоқларда бир хабар тарқалди. Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Қайроқли МФЙда яшовчи 86 ёшли онахон Фотима Ғаффорова 20 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида артезиан қудуғи қурдирибди.
Бу хайрли иш учун онахон шахсий маблағидан 50 000 000 сўм пул ажратгани айтилмоқда.
«Онахоннинг бу савобли ишлари барчамизга ибрат бўлиши лозим. Туман ҳокимлиги ва Қайроқли маҳалласи фуқаролари номидан миннатдорлик билдирамиз, умрлари узоқ бўлсин», — деб ёзиб қолдирган «Facebook» фойдаланувчиси Маматжон Турдиев ўз саҳифасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter