Ургутда фуқаро Янги йил куни ваҳший қотилликка қўл урди
Ижтимоий тармоқларда Ургут тумани «Деҳқонобод» деҳқон бозорида қотиллик содир бўлганлиги ҳақида хабар чиқарилган. Бош прокуратура мазкур ҳодиса юзасидан батафсил изоҳ берди.
Унга кўра, 2021 йил 31 декабрь куни Ургут туманида жойлашган «Деҳқонобод деҳқон бозори» яқинида 1992 йилда туғилган фуқаро Б.Х. қўшнисини олдиндан ўрталарида бўлган келишмовчилик сабабли қўлида бўлган темир болта билан унинг бош ва бўйин соҳасига икки маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, жабрланувчи 3 январь куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter