Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганчда қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси қўлга олинди

Урганчда қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Урганч тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси Ж.М. «S.S» МЧЖ ва «Ш.Ш.» фермер хўжалигининг келгуси йилда экиладиган ғалла ер майдонлари гектарини кенгайтириб бериш эвазига хўжалик раҳбари Х.дан 2 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг