Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганчда чойхона ва савдо дўконлари жойлашган бинода ёнғин содир бўлди

Урганчда чойхона ва савдо дўконлари жойлашган бинода ёнғин содир бўлди

2019 йил 16 июль куни соат 00 дан 05 дақиқа ўтканда Хоразм вилояти Урганч шаҳри М.Худойберганов кўчаси 40-А-уйда жойлашган «Қудрат-Ғайрат» МЧЖга тегишли бинода ёнғин содир бўлди. ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

Хабар асосида биринчи бўлинмалар соат 00:10 да воқеа жойига етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00-18да қуршаб олиниб, 00-30да батамом ўчирилган. Ёнғинга жами 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғин оқибатида «Қудрат-Ғайрат» МЧЖ биносида ижарада бўлган чойхонанинг 10 кв.м майдонда томи ва ички қисми, 2 та савдо дўконларининг 14 кв.м майдонда қисман ичида бўлган савдо маҳсулотлари ҳамда «KANNAM» кафесининг 8 кв.м майдонда ташқи пластик қопламаси ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 220 кв.м майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг