Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганч шаҳри собиқ ҳокими 3 йилга «кесилди»

Урганч шаҳри собиқ ҳокими 3 йилга «кесилди»

2023 йил 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Хива туман судида судланувчи Ш. А. (1967 йилда Хоразм вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, 2018-2020 йиллар мобайнида Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра Ш. А. Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Хоразм вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг