Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умрни узайтиришнинг кўпчиликка ёқмайдиган усули

Умрни узайтиришнинг кўпчиликка ёқмайдиган усули

Фото: «News.yellmed.ru»

Мунтазам оч қолиш юрак етишмовчилиги хавфини камайтириб, умрни узайтиради. Бу ҳақда «MedicalXpress» пресс-релизида маълумот берилди.

Америкалик олимларнинг биринчи тадқиқотида қарийб икки минг киши иштирок этди. Улар юрак катетеризациясидан ўтишди ва 4,4 йил давомида назоратда бўлишди. Қатнашчиларнинг 389 нафари беш йил давомида мунтазам очликни тажрибадан ўтказишди. Турли омилларга тузатишлардан сўнг тадқиқотчилар оч қолувчилар орасида ўлим даражаси 45 фоизга камайганини аниқлашди.

Иккинчи тадқиқотда мутахассислар беморлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Улар очликнинг юрак фаоллигига қандай таъсир ўтказишини текширишди. Буни қарангки, юрак хуружи оч қолувчиларда 71 фоиз камроқ қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг