Умра сафарига бормоқчи бўлганлар учун хушхабар эълон қилинди
22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилганди.
22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.
Умра сафари учун рейслар кўпайтирилади. Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан «Ўзбекистон 24» телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter