Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Уммон» гуруҳининг собиқ хонандаси автоҳалокатга учради

«Уммон» гуруҳининг собиқ хонандаси автоҳалокатга учради

Скриншот

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Mega Planet савдо маркази олдида қўшиқчи Зоҳид Рисқиев бошқарувидаги BMW машинаси ЙТҲга учради.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ юз берган жойда бир киши вафот этган, хонанда ва икки шериги шифохонага ётқизилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса юзасидан қуйидагича маълумот берди:

«Жорий йилнинг 29 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда 1990 йилда туғилган З.Р. ўзининг бошқарувидаги BMW русумли (давлат рақам белгиси 01 N 806 HA) транспорт воситасида Аҳмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига қараб ҳаракатланаётганда руль бошқарувини йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари — 1995 йилда туғилган Ж.И. ҳамда 1996 йилда туғилган Ж.Й. касалхонага ётқизилган. 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда».

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг