«Тахтлар ўйини» актёри Даррен Кент 36 ёшида вафот этди
«Тахтлар ўйини» фильмида қизига мотам тутаётган чўпон ролини ижро этган британиялик актёр Даррен Кент 36 ёшида вафот этди.
Кентнинг ўлимига оид тафсилотлар очиқланмаган. The Hollywood Reporter маълумотига кўра, актёр ҳаётининг сўнгги йилларида артрит ва остеопороздан азият чеккан, шунингдек, кам учрайдиган тери касаллиги билан курашиб келган.
Даррен Кент «Тахтлар ўйини»нинг якуний, ўнинчи эпизодида рол ўйнаган.
Актёр, шунингдек, бошқа бир қатор фильмларда ҳам суратга тушган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter