Эртага Тошкентдаги кўчанинг бир томони ёпилади
Ҳайдар Алиев (Темирйўлчилар) кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 10 июль соат 8:00 дан Сарикўл кўчасидан Озарбайжон маданият марказигача бўлган қисми ҳаракатланиш учун қисман ёпилади. Таъмирлаш ишлари икки кун давом этади. Икки йўналишдаги ҳаракатланиш йўлнинг бир томони бўйлаб амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter