«Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари». Томскда 11 киши қурбон бўлди
Томск вилояти Асинов туманида 21 январ куни содир бўлган ёнғин оқибатида 11 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бино ичида бўлганлардан 3 киши ташқарига чиқишга улгурган. Ёнғиннинг умумий майдони 208 квадрат метрни ташкил қилган. Ёнғин бартараф этилгач, 11 кишининг жасади топилган.
Хабар қилинишича, ёниб кетган бино ётоқхона бўлган, унда «Гринвуд» МЧЖ ёғоч тайёрлов компаниясининг 12 нафар ходими яшаган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter