Украинанинг такси хизматларини кўрсатувчи компанияси Ўзбекистон бозорига киряпти
Украинанинг «Uklon» такси хизмати Ўзбекистонда фаолиятини йўлга қўйишга тайёрланяпти. Агрегатор мамлакатда бир нечта бўш иш ўринларини очган.
Компания ўз фаолиятини ҳайдовчи (драйвер)нинг йўловчи (райдер) билан ўзаро алоқаси, товарларни етказиб бериш ва бошқа хизматлар учун иловаларни ўз ичига олган «шаҳар мултитули» (кўп функцияли инструмент) деб таърифлайди.
Компания Тошкентдаги «Uklon» жамоасига айрим мутахассисликлар бўйича иш ўринларини эълон қилган.
Spot сайтининг эслатишича, апрел ойи бошида «Uklon» ҳаммуассиси Сергей Смус мазкур хизмат яқин орада минтақавий бозорларга чиқишини маълум қилиб, бироқ аниқ мамлакатлар номини айтмаганди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи ишга тушириш босқичи ой охиригача амалга оширилиши керак.
«Бир неча ой ичида Uklon бошқа мамлакатда ишга тушади. Бундан ташқари, компания ҳамкор иштирокида йил охиригача учинчи бозорга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда», – деган Сергей Смус.
«Uklon» – Украинадаги энг йирик онлайн такси чақируви ва етказиб бериш хизмати бўлиб, компания ўз фаолиятини 2010 йилда бошлаган ва ҳозирда Украинанинг 28 та шаҳрида ўз ваколатхоналарига эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим ижтимоий фаоллар Ўзбекистонда хизмат кўрсатиб келаётган Yandex Go такси агрегаторининг жавлат рўйхатидан ўтмай фаолият кўрсатиб келаётгани ва шу боис эъҳтимол катта миқдордаги солиқлардан ҳам қочиб келаётгани танқид остига олинган ва бу мавзу Солиқ қўмитасининг муносабати билан, гуёки ёпилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter