Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинага ЕИ номзоди мақоми берилади

Украинага ЕИ номзоди мақоми берилади

Европа комиссияси Украинага Европа Иттифоқига номзод давлат мақомини беришни тавсия қилди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Брюсселдаги матбуот анжуманида қайд этди

«Украина Европа қадриятлари ва стандартлари асосида яшаш истагини яққол намоён қилди», деди у.

Европа Иттифоқига номзод мақомини бериш бўйича якуний қарор, Европа давлатлари раҳбарлари томонидан 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган саммитда қабул қилинади.

Шу билан бирга, Урсула фон дер Ляйен сўзларига кўра, Украина билан биргаликда Еврокомиссия Молдовага номзод мақомини беришни ҳам тавсия қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг