Украинадаги урушда ўлган фуқаролар сони 5,6 мингга яқинлашди

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси берган сўнгги маълумотга кўра, Украинада уруш бошланган 24 февралдан буён тинч аҳоли вакилларидан 5 587 нафари ҳалок бўлган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қурбонларнинг 362 нафари — болалар.
Оддий фуқаролар орасида уруш оқибатида жароҳат олганлар 7 890 нафар, шундан 610 нафари — болалар.
Украинадаги Россия назорати остидаги ҳудудларда БМТ оддий фуқаролардан 302 нафари ҳалок бўлгани, 1 173 нафари жароҳат олганини ҳисоблади. Яъни жами қурбонларнинг 5,4 фоизи ва жароҳат олганларнинг 15 фоизи.
Оддий одамлар асосан артиллерия, ракета ва авиазарбалар оқибатида бевақт ўлим топмоқда, дея таъкидланади хабарда.
БМТ ҳар ҳисоботида қўшимча қилишича, ҳалок бўлганлар сони аслида анча кўп бўлиши мумкин: қақшатқич зарбалар берилган Мариупол, Изюм, Лисичанск, Северодонецк, Попасная каби ҳудудларда минглаб оддий фуқаролар ҳлок бўлгани тахмин қилиняпти.
Бир ҳафта олдин Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари сони 5,5 минг нафарга етганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter