Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада чақалоқлар савдоси билан шуғулланган бош шифокор қўлга тушди

Украинада чақалоқлар савдоси билан шуғулланган бош шифокор қўлга тушди

Фото: «РИА Новости»

Украина Ички ишлар вазирлиги Хитойда янги туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган жиноий тармоқни фош этди. Бу ҳақда муассаса бошлиғи ўринбосари Антон Геращенко ўзининг «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.

Тармоқни хусусий репродуктив клиника бош шифокори, украиналик аёл ўзининг ўғли билан биргаликда ташкил этган. Болалар савдоси тизимига яна Хитойнинг уч нафар фуқароси билан икки нафар украиналик жалб этилган. Улар қандай вазифани бажарганлиги ўрганилмоқда. Гўдакларни ёлғиз хитойликлар сотиб олишган, дейилади вазирликда.

Бунинг учун улар донорлардан ҳомиладор бўлган болаларни дунёга келтирган украиналик суррогат оналар хизматидан фойдаланишган. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома Хитойдаги харидорлар ва уларнинг сохта аёллари номига расмийлаштирилган. Шу тариқа Хитой Халқ Республикаси фуқаролари келиб, болани мамлакатдан олиб кетиш ҳуқуқини қўлга киритишган.

Геращенконинг сўзларига кўра, жиноий йўл билан сотилган гўдакларнинг сони аниқ эмас. Ушбу тизимда иштирок этган 140 нафар хитойликка нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украинада суррогат оналик қонун билан тартибга солинмаган. У қонун билан тақиқланмаган ҳам. Тегишли шартномалар эса фуқаролик-ҳуқуқий битимлар намунасига кўра тузилади. Бундай ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш эса талаб этилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг