Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада АҚШ дипломати ўлик ҳолда топилди

Украинада АҚШ дипломати ўлик ҳолда топилди

Киевда Тарас Шевченко хиёбонида жойлашган Ҳилтон меҳмонхонасида АҚШ элчихонаси атташеси жасади топилди, деб хабар берди Strana.ua ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга асосланиб.

«Кеча (25 июнь) тахминан соат 11:00да АҚШ элчихонаси атташеси меҳмонхона хонасидан жонсиз ҳолатда топилди. Жасадда зўравонлик белгилари топилмади», — деди манбалардан бири.

АҚШ элчихонаси томонидан тақдим этилган тиббий маълумотларга кўра, эркак юқори холестерин билан оғриган.

Манбаларга кўра, марҳум дипломат Украинага 15 июнь куни етиб келган.

Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг