Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина термаси аъзолари Словенияда йиғилади

Украина термаси аъзолари Словенияда йиғилади

Футбол бўйича Украина терма жамоаси аъзолари ЖЧ-2022га тайёргарлик кўриш учун 29 апрелдан Словенияда йиғилишни бошлайди. Улар мундиалнинг ўтиш ўйинларида қатнашиши керак.

Украина термасининг ЖЧ-2022даги ўйинлари Россия билан уруш бошлангани сабаб номаълум муддатга қолдирилганди. Унинг рақиби Шотландия термаси бўлиб, агар украинлар ғалаба қозонса, сўнгги ўйинда Уэлсга қарши майдонга тушишади. Ўйин 1 июнь куни бўлиб ўтади.

Словениядаги йиғинга легионер футболчилар миллий чемпионатлар якунлангач, яъни 1 июндан бошлаб қўшиладилар. Бош мураббий Александр Петраков 25 футболчини жалб қилган:

Дарвозабонлар: Георгий Бущан (Динамо Киев), Андрей Пятов, Анатолий Трубин (иккиси — Шахтёр Донецк), Дмитрий Ризник (Ворскла Полтава).

Ҳимоячилар: Александр Караваев, Илья Забарный, Александр Сирота, Денис Попов (барчаси — Динамо Киев), Николай Матвиенко, Сергей Кривцов, Виктор Корниенко, Валерий Бондарь, Ефим Конопля (барчаси — Шахтёр Донецк).

Ярим ҳимоячилар: Тарас Степаненко, Михаил Мудрик (иккиси — Шахтёр Донецк), Сергей Сидорчук, Виктор Циганков, Николай Шапаренко, Виталий Буяльский (барчаси — Динамо Киев), Сергей Булеца (Заря Луганск), Александр Пихаленок, Алексей Гуцуляк (иккиси — СК Днепр-1).

Ҳужумчилар: Артём Довбик (СК Днепр-1), Денис Гармаш, Артём Беседин (иккиси — Динамо Киев).

Эслатиб ўтамиз, Россия ФИФА санкциясига тушиб, ЖЧ-2022 мусобоқасидан четлатилган. Украина агар ўтиш баҳсларини муваффақиятли якунласа, B гуруҳидан жой олади. Бу гуруҳда Англия, Эрон ва АҚШ бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг