Украина қарши ҳужуми нега секин кечмоқда? Сабаблар айтилди
Украина қарши ҳужумининг муваффақиятига Ғарб ҳарбий техникасининг Киевга секин етказиб берилиши тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилган.
Подолякнинг сўзларига кўра, Украина томони Ғарб ҳамкорлари билан келишиш учун сарфлаган вақтда Россия ўз позициясини мустаҳкамлаган.
Подолякнинг айтишича, Украина Қуролли кучлари турли йўналишларда ҳужум амалиётларини давом эттирмоқда, бироқ у «кутмаслик ва попкорн ғамламасликка» чақирди.
Худди шундай фикрни Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Дмитрий Кулеба ҳам билдирган.
У артиллерияни ўқ-дорилар билан таъминлашни «энг катта муаммо» дея деб атаган. Вазирнинг фикрича, қарши ҳужумнинг иккинчи муҳим муаммоси - бу Россиянинг ҳавода устунлигидир.
Аввалроқ Подоляк «урушни тугатишнинг ягона шарти»ни маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter