Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина маошларни тинмай оширяпти, Жаҳон банки эса хавотирда...

Украина маошларни тинмай оширяпти, Жаҳон банки эса хавотирда...

Фото: «Replyua.net»

Расмий Киев иқтисодиётдаги тизимли ислоҳотларни якунламай туриб энг ками иш ҳақи (ЭКИҲ)нинг жадал оширилишини тўхтатиши керак. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Украинадаги ваколатхонаси иқтисодиётчиси Анастасия Головач маълум қилди.

«Зеркало недели» нашрига берган интервьюсида Головач таъкидладики, давлат секторидаги исталган иш ҳақи ва устамаларнинг оширилиши ҳозирча номақбул, якунда бу иқтисодий ўсишда салбий оқибатларга олиб келади.

Анастасия Головач. Фото: «Crimea-news»

«Яъни улардан (иш ҳақлари оширилиши — таҳр.) соф иқтисодий самара салбий томонга бўлади — аҳолининг чекланган қисмигина иш ҳақлари ошишидан ютади, қолган иқтисодий агентлар учун бу зарардан бошқа нарса эмас», — деди Жаҳон банки вакили.

Головачнинг таъкидлашича, Украина 2017 йили ЭКИҲни деярли икки баравар, 2018 йили эса 30 фоизга оширган, шунингдек, қатор бюджетчилар (ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари) қўшимча соҳавий устамаларни қўлга киритган. Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, буларнинг натижасида давлат секторидаги маошлар ЯИМнинг 9,6 фоизидан (2016 йил) 11 фоизигача (2018 йил) миқдорда ўсган. Ҳолбуки, Жаҳон банки баҳолашича, ЭКИҲнинг бундай ўсиши инфляциянинг ўсишини таъминловчи асосий омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Головач урғуни шунга кўрсатмоқда, агарда Европанинг бошқа мамлакатлари билан қиёсланса: 9,6 фоиз — кўп, 11 фоиз — жуда кўп!

2019 йил июнь ойида бош вазир Владимир Гройсман Украина иқтисодиётининг ўсиши энг кам иш ҳақини яна камида икки бараварга оширишга кифоя қилишини ва бу асло «босма машина» сценарийси эмаслигини алоҳида таъкидлаганди.

Владимир Гройсман. Фото: «Glavred»

«Ҳар бир ишли одам дўконга борганида ўзига керакли нарсани сотиб олишга қурби етишини истаймиз. Мен энг ками иш ҳақини $50 дан $150 га чиқара олдим. Яқин икки йилда ЭКИҲни $300 га етказишимиз мумкин. Бу қандай қилинишини биламан», — деганди Гройсман.

Бош вазир 10 июль куни ўқитувчиларнинг маоши 2020 йилдан оширилишини эълон қилди. Гройсманнинг билдиришича, педагогларнинг маоши 20 фоиздан 70 фоизгача кўпаяди.

Бир муҳим маълумот: 21 июль куни парламентга навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтади, Гройсман эса ўз сиёсий кучлари билан навбатдаги чақириқ Радасига киришга уриниб кўради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг