Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина ҳудудига ядро қуролини жойлаштириш таклиф қилинди

Украина ҳудудига ядро қуролини жойлаштириш таклиф қилинди

Фото: Reuters

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг расмий сайтида AҚШ ядро қуролини мамлакат ҳудудига жойлаштириш таклиф қилинган петиция пайдо бўлди.

«AҚШ ядро қуролини Украина ҳудудига  жойлаштириш ёки Украинанинг ўзини ядро қуролига эга давлатга айлантириш», дейилади петиция матнида.

Қайд этилишича, уни ҳозирда 100 киши қўллаб-қувватламоқда.

Шу билан бирга, президент ташаббусни кўриб чиқиши учун петиция 90 кун ичида 25 минг имзо тўплаши керак.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин шу йилнинг 1 июлига қадар Беларус ҳудудида тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилиши якунланишини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг